Япония элчихонаси журналистлар учун пресс-тур ташкил этди

07.02.2020 15:32

ТОШКЕНТ, 7 февраль, /«Дунё» АА/. Япониянинг мамлакатимиздаги элчихонаси Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан ҳамкорликда «Тараққиётга расмий ёрдам» дастури доирасида журналистлар учун пресс-тур ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир аввалида Япония элчихонасининг иқтисодиёт ва иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича биринчи котиби Ямото Йоко, иқтисодий ҳамкорлик  бўлими ходими Камола Алихўжаева, JICAнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси мувофиқлаштирувчиси Кубота Мизухо ҳамда ваколатхона ходими Фарҳод Қурбонов ОАВ вакилларига кунчиқар мамлакат билан йўлга қўйилган ҳамкорлик, JICAнинг юртимизда амалга ошираётган лойиҳалари ҳақида маълулот берди.
 
Шундан сўнг журналистлар JICA томонидан амалга оширилган лойиҳалар билан танишишга таклиф этилди.

Дастлаб ОАВ вакиллари ушбу ваколатхона ёрдамида очилган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида мамлакатимиздаги ОТМлар орасида ягона бўлган, умумий қиймати 1,6 миллион долларни ташкил этувчи ўқув медиа-марказини кўздан кечирди. Лойиҳа доирасида университет медиа-марказига теледастурларни тасвирга олиш тизими, телеёритгич қурилмалари, виртуал студия, телеянгиликларни яратиш қурилмалари, видеомонтаж тизими, рақамли фотостудия қурилмалари, аудио ёзиш тизими, медиа-павильонни бошқариш қурилмалари ўрнатилган.

JICA томонидан пойтахтимиздаги 121-мактабда ўқитувчиларнинг малакасини оширишга мўлжалланган ўқитиш жараёнларини бошқариш тизими (Learning Management System) лойиҳаси амалга оширилмоқда. Анжуман ташкилотчилари журналистларга ушбу лойиҳа аҳамияти ҳақида сўзлаб берди.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги кўнгиллилар тайёрлашга алоҳида аҳамият беради. Ташкилотнинг турли йўналишдаги кўнгиллилари кўплаб мамлакатларда фаолият олиб боради.

Ашида Коки улардан бири. У Ўзбекистон дзюдо федерациясига жалб этилган. Ашида Ўзбекистон дзюдо терма жамоасига номзодлар саралаб олиш машғулотларида қатнашади. Шунингдек, у Федерацияда дзюдо бўйича машғулотлар ўтказади. ОАВ ходимлари федерацияда чпон мутахассиси ўтказаётган машғулотлар билан танишди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net