Хорижда меҳнат қилаётган ва таълим олаётган ёшлар билан онлайн-мулоқот ўтказилди

01.12.2020 17:24

ТОШКЕНТ, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Кеча хорижда меҳнат қилаётган ва таълим олаётган ёшлар билан видеоконференцалоқа шаклида очиқ мулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги манбасига асосланиб.

Онлайн-мулоқотда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, Ташқи ишлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида Германия, Туркия, АҚШ, Буюк Британия, Латвия, Польша ва Миср давлатларида меҳнат қилаётган ва таълим олаётган ёшлар учраётган муаммолари тўғрисида мутахассислар таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Очиқ мулоқотда хорижда таълим олаётган ёшлар Ўзбекистондаги «олтин дафтар» ягона маълумотлар базасига ўз маълумотларини киритиш тартиби, авиақатнов чипталари, ўқишни кўчириш, дипломни нострификациялаш ва бошқа масалалар юзасидан вазирлик, идора ва ташкилотлари масъул ходимларига мурожаат қилди.

Тадбир якунида кўтарилган муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net