ХМТ вакиллари иштирокида иш билан таъминлаш ва меҳнатга ҳақ тўлашда гендер тенглик тамойиллари муҳокама қилинди

26.02.2021 10:14

ТОШКЕНТ, 26 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда «Гендер тенглигини ҳисобга олган ҳолда халқаро меҳнат стандартларида акс этган тенг ҳуқуқлилик нормалари муҳокамаси»  мавзусида вебинар ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, вебинарда халқаро меҳнат стандартлари қоидалари, иш билан таъминлашда ва меҳнатга ҳақ тўлашда гендер тенглик тамойилига асосланиш масалалари муҳокама қилинди.

Қатор халқаро конвенциялардаги норматив қоидалар хақида атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, Комиссия ХМТ билан меҳнат миграцияси, одам савдоси, гендер тенглик каби масалалар бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш  тарафдори эканлиги билдирилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net