Хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларга 100 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилади

17.06.2020 12:43

ТОШКЕНТ, 17 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарори  қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қарорга мувофиқ, хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит ажратилади.

 Кредит тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст қилиб берилади.

 Кредитлар хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларга, айниқса маиший, таълим, тиббиёт, ахборот-коммуникация ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналарни ташкил этиш (молия ва савдо соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) ва жиҳозлаш учун Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича 1 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади.

 Кредит маблағларининг камида 20 фоизи хотин-қизлар ва ёш тадбиркорларга ажратилади.

Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган 67 та фаолият (ишлар ва хизматлар) турлари бўйича «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net