Хива хонлигида юритилган дипломатия ва савдо алоқаларига бағишланган монография нашр этилди

22.01.2021 11:46

ТОШКЕНТ, 22 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти Тарихшунослик ва манбашунослик маркази бошлиғи Нигора Аллаеванинг «Хива хонлиги дипломатияси ва савдо алоқалари (XVI – XIX асрлар)» номли монографияси нашр этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фанлар академияси  маълумотига кўра, китоб Хива хонлигининг XVI  – XIX асрнинг 70 йилларига қадар қўшни Бухоро, Қўқон ва Қозоқ хонликлари ҳамда Эрон билан дипломатик муносабатларини тадқиқ қилишга бағишланган.

Монографияда турли давлатлар ва жамиятлар ўртасидаги ўзаро келишувни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган мулоқотнинг махсус қоидалари, жумладан, дипломатик маросимлар, протокол ва этикет тушунчаларига атрофлича изоҳ берилган.

Муаллиф Хива хонлигида амал қилган «қабул маросими», хусусан хорижий элчиларни қабул қилиш, унинг асосий тартиб-қоидалари ҳамда дипломатик этикетнинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратди.

Китобдан дипломатик алоқаларнинг асосий механизми ҳисобланган «элчилик хизмати», унинг ривожланиш босқичлари ва муҳим деталлари ҳақидаги маълумотлар жой олган.

Хусусан, Хива ҳукмдорларининг Бухоро, Қўқон ва Қозоқ хонлари ҳамда Эрон шоҳлари билан ўзаро алмашинилган дипломатик ёзишмаларнинг тури ва характери илмий томондан ўрганилди.  

Ўқувчилар монографияда қўшни давлатлар тарихига бағишланган тарихий асарлар ва турли расмий ҳужжатлар, Хива хонлигининг энг кам ўрганилган қисми, яъни Арабшоҳийлар сулоласининг ҳукмронлик даври (1511-1700) тарихи бир қатор янги материаллар билан танишиши мумкин.  Жумладан, Араб Муҳаммадхон, ?сфандиёрхон, Абулғозихон ва Анушахоннинг давлат бошқаруви ҳамда ташқи алоқаларига доир ноёб маълумотлар барчани қизиқтириши табиий.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net