Хитойда уч асрни кўрган энг кекса онахон 134 ёшини нишонлади

24.07.2020 11:46

ТОШКEНТ, 24 июль. / «Дунё» АА/. Хитойнинг энг йирик газетаси «Жэньминь жибао»нинг интернет-версияси Хитойда яшовчи Алимихан Сэитини дунёдаги энг кекса одам деб ёзди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Нашр ахборотига кўра, яқинда хитойлик аёл 134 ёшини оиласи ва яқинлари билан нишонлаган. Алимихан Сэити 1886 йилда Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилояти, Қошғар уезди, Янгишар округидаги Кумусиликэ қишлоғида туғилган.

Айни пайтда Алимихан Сэити ўзи мустақил ғаракатлана олмайди. Шу боис табаррук ёшдаги онахонга набираси ва унинг хотини ғамхўрлик қилади. Маҳаллий шифохонанинг агентлик манбасига тақдим қилинган тиббий маълумотномасига кўра, Алимихан Сэитининг саломатлигида катта муаммолар йўқ. Унинг кўриш ва эшитиш қобилияти ҳам анча яхши.

Онахоннинг туғилган куни муносабати билан бўлиб ўтган тантанада у ўзи хуш кўрган лағмон, қўзичоқ гўштидан тайёрланган сомса, шунингдек, тарвуздан татиб кўрди. Туғилган куни муносабати билан билдирилган табриклар учун миннатдорлик билдириб, қўшиқ айтиб берди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net