Хитойда ?нтернет-дўконлар роботлар хизматидан фойдаланишни кенгайтирмоқда

06.02.2020 10:38

ТОШКЕНТ, 6 февраль. /“Дунё” АА/. Хитойда тарқалган коронавирус муаммосига изчил ечим топишга ҳаракат қилинаётган шу кунларда бу вазиятнинг кутилмаган бир жиҳати ҳам маълум бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Ўзэлтехсаноат” матбуот хизмати хабарига таянган ҳолда.

Маълумки, коронавирус туфайли Хитойда йирик оммавий тадбирлар бекор қилинди, дўкон, офис ва завод-фабрикалар ёпила бошланди. Бироқ аксарият ходимлари ишга чиқмаётган бўлса-да мамлакатдаги интернет компаниялар ўз ишини одатий режимда давом эттирмоқда. Хўш бунга қандай эришилмоқда?

Масалан, JD.com интернет-дўкони ўз фаолиятининг турли босқичларида роботлардан кенг фойдалана бошлади. Роботлар ҳар хил кўринишда ва турли тоифаларга мансуб. Улардан айримлари омборларда хизмат қилишмоқда, бошқалари пилотсиз учиб, буюртмаларни мижозларга етказиб бермоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net