Хитой университети шифокорлари COVID-19 га қарши курашда ҳамкорлик учун Тошкентга етиб келди

19.08.2020 18:10

ТОШКЕНТ, 19 август. /“Дунё” АА/. Хитойнинг Цзянси анъанавий хитой табобати университети шифокор ва мутахассисларидан иборат навбатдаги гуруҳ Ўзбекистон тиббиёт ходимлари билан COVID-19 пандемиясига оид маълумотлар билан ўртоқлашиш, ҳамкорликда касаллик кенг тарқалишининг олдини олиш, назорат қилиш ва уни даволаш ишларига кўмаклашиш учун Тошкентга етиб келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Шуҳрат Умиров.

Ушбу амалий сафар икки давлат раҳбарларининг COVID-19 га қарши кураш юзасидан ўзаро ҳамкорлик бўйича келишуви доирасида мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси томонидан «Beizhong Yilin Pharm Co. Group» фармацевтика компанияси билан биргаликда ташкил этилди.

Хитой табобати вакиллари сафар давомида мамлакатимиз минтақаларидаги тиббий муассасаларда COVID-19 пандемиясига қарши кураш, ушбу юқумли касаллик профилактикаси, уни назорат қилиш ва даволаш борасида ўзбекистонлик ҳамкасбларига кўмаклашади.

Тошкентда очилган Ўзбекистон – Хитой анъанавий табобат марказида бўлиб, турли касалликка чалинган беморларга тиббий хизмат кўрсатишади.

Мамлакатимиз пойтахтида Марказий Осиё минтақасида ушбу турдаги энг йирик ҳисобланган мазкур марказ замонавий соғлиқни сақлаш тизимида анъанавий хитой ва Ўзбекистон халқ табобати усулларидан унумли фойдаланиш имконини беради. Бу соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида янги қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш нуқтаи назаридан ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.

Дунёда ҳукм сураётган ҳозирги мураккаб шароитда хитойлик шифокорларнинг мамлакатимизга ташрифи дўстона алоқаларнинг мустаҳкам эканидан, икки мамлакат ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ҳар томонлама ривожланиб бораётганидан далолат.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net