“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” мультимодал транспорт йўлагида биринчи блок-поезд ишга туширилди

09.06.2020 13:17

ТОШКЕНТ, 9 июнь. /“Дунё” АА/. Шу йилнинг 5 июн куни Ганьсу вилоятидаги (Хитой) “Ланьчжоу” темир йўл станциясидан "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" мультимодал транспорт йўлаги бўйлаб электротехника маҳсулотлари юкланган 25 контейнердан иборат биринчи блок-поезд Туркманистонга йўл олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегациясининг жорий йил январь ойидаги Хитойга ташрифи давомида “Хитой темир йўллари” Давлат корпорацияси, Транспорт вазирлиги, ?слоҳотлар ва ривожланиш ишлари бўйича давлат қўмитаси, Цзяньсу, Хенань, Шэньси, Ганьсу вилоятлари, Шинжон – Уйғур автоном тумани (бундан буён матнда - ШУАТ) маъмурияти ҳамда “Ляньюньган” денгиз портида бир қатор учрашувлар ўтказилган эди.

Ташриф якунига кўра, “Қошғар - ?ркештом - Ўш - Андижон" транзит қисмида автомобиль транспортидан фойдаланган ҳолда, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” мультимодал транспорт йўлаги бўйлаб блок-поездни биргаликда йўлга қўйиш тўғрисидаги келишувга эришилди.

ХХР денгиз портлари ва ўлкаларидан юклар темир йўл орқали йирик транспорт маркази жойлашган Қошғар шаҳрига олиб келинади. Бу ерда юк оқимлари жамланади ҳамда йўналишларида давом этиш учун темир йўл транспортидан автомобиль транспортига ўтказиш ишлари амалга оширилади.

Айни пайтда транспорт йўлагининг самарадорлигини ошириш мақсадида хитойлик шериклар билан биргаликда Хитой ҳудудида юк ташиш учун чегирмалар жорий қилиш, темир йўл ва автомобиль транспорти орқали контейнерларни ташишни мослаштириш ва Қошғардаги логистика марказининг ўтказиш қобилиятини ошириш масалалари устида иш олиб борилмоқда.

Ушбу транспорт йўлагининг узунлиги Хоргос ва Достиқ (Қозоғистон) чегара пунктлари орқали ўтган муқобил йўналишлардан 320 километрга қисқароқ. Бу, ўз навбатида, юкларни етказиб бериш вақтини қисқартиради. Шунингдек, янги йўналишни халқаро савдо иштирокчилари учун жозибадор ва рақобатбардош қилиш имконини тақдим этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net