Хитой марказий ОАВларида Ўзбекистоннинг ?ккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида

12.05.2020 17:09

ПЕК?Н, 12 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни Хотира ва қадрлаш куни ҳамда ?ккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабанинг 75 йиллиги кенг нишонланиши муносабати билан Тошкентда ўтказилган байрам тадбирларида иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари шонли сана муносабати билан барпо этилган Ғалаба боғига ташриф буюриб, «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.

Мамлакатимиз пойтахтида ўтказилган мазкур байрам тадбирлари Хитой Халқ Республикасининг етакчи оммавий ахборот воситаларида ҳам кенг ёритилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Шуҳрат Умиров.

Жумладан, Хитойнинг расмий ахборот манбаи “Синьхуа” мазкур воқеа билан ўз ўқувчиларини атрофлича таништирди. Агентлик каналлари орқали тарқатилган “Ўзбекистон Президенти 9 май байрами муносабати билан «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди” сарлавҳали мақолада давлатимиз раҳбарининг ёдгорлик Ўзбекистондаги барча оналарга қўйилган ҳайкал эканлиги борасидаги фикрлари келтирилади.

“Синьхуа” ахборот агентлиги «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуаси Ўзбекистон Президенти таклифига биноан, Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Хонобод қишлоғида яшаган Зулфия ая Зокирова, унинг ?ккинчи жаҳон урушидан қайтмаган беш нафар ўғли ва садоқатли келинлари хотирасига атаб бунёд этилганини қайд этади. Нашр ушбу лойиҳанинг яралиши ҳақида тўхталар экан, 2019 йилги Хотира ва қадрлаш кунида давлатимиз раҳбари ушбу ёдгорлик мажмуасини барпо этиш ҳамда унга “Матонат мадҳияси” деб ном бериш таклифини илгари сурганини айтиб ўтади.

“Ўтган йили Президент Шавкат Мирзиёев улкан боғ барпо этиб, ўзбек халқи қаҳрамонлигини абадийлаштириш ташаббусини илгари сурган эди. Ғалаба боғи ҳар бири алоҳида мавзуга бағишланган икки қисмдан иборат: биринчисида ўзбекистонликларнинг жанглардаги иштирокидан лавҳалар, иккинчисида эса фронт ортидаги республика ҳаёти акс этган”, деб ёзади “Синьхуа” АА.

Бундан ташқари Хитойнинг “Жэньминь Жибао” газетаси веб-саҳифасида ҳам ушбу мавзуга бағишланган “Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ?ккинчи жаҳон урушидаги иштироки юзасидан аниқланган янги маълумотларни тақдим қилди” сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Нашр материалида илгари ёпиқ бўлган архив ҳужжатлари, илмий жамоатчилик учун маълум бўлмаган материаллар асосида ўзбек халқининг ?ккинчи жаҳон урушидаги иштироки тўғрисида, қаҳрамон аждодларимиз ҳақида муҳим янги маълумотлар қўлга киритилгани билан боғлиқ тафсилотлар баён қилинади.

“Дунё” АА,

Пекин

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net