Хитой компанияси Ўзбекистондан 5 минг тонна гилос сотиб олади

05.06.2020 10:26

ПЕК?Н, 5 июнь. /«Дунё» АА/. Хитойнинг «Beijing Xinyu Yatong International Trade Co.Ltd» компанияси билан Ўзбекистонда етиштирилган 5 минг тонна ҳажмдаги гилосни етказиб бериш бўйича экспорт шартномаси имзоландидеб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Шуҳрат Умиров.

 Мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонасида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо кўламини кенгайтириш ва унинг тизимларини диверсификация қилиш бўйича йирик импортчи компаниялар, савдо уюшмалари, ритейлерлар билан тизимли ва аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Бунда мамлакатимизда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини Хитой бозорида фаол илгари суришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Хитойнинг «Beijing Xinyu Yatong International Trade Co.Ltd» компанияси билан ўзбек гилосини Хитойга етказиб бериш юзасидан келишувга эришилди. Хусусан, мазкур компания билан 5 минг тонна ҳажмдаги гилос етказиб бериш тўғрисидаги шартнома имзоланди.

Унга кўра, таклиф этилаётган гилос маҳсулоти замонавий ускуналарда экспорт учун қайта ишланиши ва савдоолди тайёргарлигининг барча тартиб-қоидаларидан (ҳосил йиғиб олиниши, гидрокулерда совутиш, ранги ва ҳажми бўйича оптик саралаш, қадоқлаш ва ҳ.к.) ўтиши шарт.

Хорижий харидорлар талабларига мувофиқ, гилоснинг янги ҳосили MAP (Modified Atmosphere Packaging) технологиялари бўйича экспорт маҳсулоти сарҳиллиги даврини узайтириш имконини берадиган махсус замонавий ҳаво ўтказувчи пакетларга жойлаштирилади. 

Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги «Samarkand Garden Plast» компанияси боғларида етиштирилган ҳосилнинг биринчи туркуми 5 июнь куни «Uzbekistan Airways » АЖ чартер юк рейси орқали Шанхай шаҳрига етказиб берилди. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net