Халқаро йўналишда қатнайдиган поездлар сони яна биттага кўпайди

10.02.2020 13:39

ТОШКЕНТ, 10 февраль. /«Дунё» АА/. «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси халқаро йўналишда яна битта поезд қатновини амалга оширишни бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

“Aндижон – Уфа – Aндижон” йўналишида йўловчи поездининг мунтазам қатнови йўлга қўйилди. Эндиликда водий вилоятларидан мазкур йўналишда қатнайдиган йўловчилар Aндижон, Марғилон, Қўқон ва Поп вокзалларидан жўнаши мумкин. Чипталарни жойлардаги чиптахоналар, e-ticket@railway.uz сайти ва унинг мобил иловалари орқали расмийлаштириш мумкин.

Таъкидлаш керакки, юртимиздаги ички рейслар учун принтердан чиқарилган электрон чипта билан тўғридан-тўғри поездга чиқиш имконияти мавжуд. Бироқ халқаро рейслар учун электрон чиптани темир йўл чиптахоналарида давлатлараро келишувларга мувофиқ белгиланган шаклдагисига алмаштирилиши шарт! Чунки сафар давомида бошқа давлатлар назоратчилари айнан белгиланган шаклдаги чипталарни текширувдан ўтказади.

Ҳозирги кунда “Ўзтемирйўлйўловчи” AЖ томонидан ушбу масала борасида музокаралар олиб борилмоқда. Яқин кунларда халқаро рейсларга харид қилинган электрон чипталар ҳам принтердан чиқарилган шаклида сафар давомида амал қила бошлайди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net