Халқаро ташкилотларга аъзолик мажбуриятларини бажаришга масъул ташкилотлар белгиланди

23.06.2020 15:46

ТОШКЕНТ, 23 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг  «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан ва халқаро ташкилотларга аъзоликдан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қарор билан Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларини бажаришга масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, ваколатли органлар Ўзбекистоннинг келгусида тегишли халқаро ташкилотда иштирок этишининг мақсадга мувофиқлиги ҳамда аъзоликдан олинадиган ва бошқа фойдалар бўйича доимий таҳлиллар олиб боради.

2021 йилдан бошлаб халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятлардан келиб чиқадиган бадаллар ва улар бўйича қарздорликлар бевосита ваколатли органлар томонидан Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармалар ва ўз маблағлари ҳисобидан тўланади.

Қарор билан Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларидан келиб чиқадиган бадалларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 Низомга мувофиқ, бадал тўловчилар томонидан тўлов ҳужжатларига (инвойс) ёки жорий йил учун бадал миқдорини тасдиқловчи халқаро ташкилотнинг (ёки тегишли халқаро шартномани маъмурлаштириш учун масъул бўлган ташкилотнинг (органнинг) хабарномаларига мувофиқ тўланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net