Халқаро тақсимланган физика олимпиадасида Ўзбекистон шарафини беш нафар иқтидорли ўқувчи химоя қилди

16.12.2020 11:09

ТОШКЕНТ, 16 декабрь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 7-15 декабрь кунлари Халқаро тақсимланган физика олимпиадаси (International distributed physics olympiad, IdPhO) масофавий тарзда бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жаҳоннинг 57 та мамлакатидан 285 нафар ўқувчи иштирок этган мазкур олимпиадада IPhO-2020 учун сараланган миллий терма жамоа аъзолари иштирок этди.

Мазкур олимпиадада Ўзбекистон  шарафини қуйидаги иқтидорли ўқувчила ҳимоя қилди:

Раиль Хашаев - Тошкент шаҳри 71-мактаб 11-синф ўқувчиси;

Мадинабону Ҳасанова – С.Сирожиддинов номидаги академик лицей 1-босқич ўқувчиси;

Мироншоҳ Юсуфов – Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети 1-курс талабаси;

Сардор Бобошев - Тошкент шаҳридаги ?НҲА университети 1-курс талабаси;

Азизбек Турсунов – Москва физика ва технология институти 1-курс талабаси.

Мамлакатимиз жамоа аъзоларидан Раиль Хашаев бронза медалини қўлга киритди. Сардор Бобошев ва Азизбеклар Турсунов эса фахрли диплом билан тақдирланди.

Ушбу халқаро олимпиада карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда, Тошкент шаҳридаги Президент мактабида халқаро ҳакамлар видео-кузатуви остида ўтказилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net