Халқаро PISA ва PIRLS тадқиқотларига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда

14.03.2020 10:30

ТОШКЕНТ, 14 март. /«Дунё»АА/. 2021 йилда мамлакатимиз умумтаълим мактабларида ўтказиладиган халқаро тадқиқотларнинг тажриба-синов жараёнлари жорий йил 6 апрелдан 17 майга қадар PISA тадқиқоти доирасида 83 та ҳамда PIRLS тадқиқоти доирасида 28 та мактабда ташкил этилади, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири Халқ таълими вазирлиги ахборотига асосланиб.

Ушбу жараёнга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида  «PISA 2021 ҳамда PIRLS 2021 тажриба-синовларини муваффақиятли амалга оширишда мактаб директорлари ва масъул ходимларнинг вазифалари» мавзуида видеосеминар ўтказилди.

Анжуманда танланган мактабларни PISA дастурининг техник талабларидан келиб чиққан ҳолда компьютерлар билан таъминлаш, тажриба-синовлар бўлиб ўтадиган хоналарни тайёрлаш ва тадқиқотни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net