“Ўзстандарт” агентлигида Cингапур бизнес вакиллари билан видеоконференция ташкил қилинди

18.05.2020 10:33

ТОШКЕНТ, 18 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикасининг Сингапурдаги элчихонаси кўмагида “Ўзстандарт” агентлиги мутасаддилари билан “Alpha Global Capital (Singapore) Pte Ltd and HQC Pte Ltd”  компания вакиллари ўртасида видеоконференция ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Агентлик манбасига асосланиб.

Мулоқотда бугунги кунда мамлакатимизда халқаро мувофиқликни баҳолаш белгиси билан маҳсулотларнинг сотилиши ва хизматлар кўрсатилиши ҳолати, халқаро стандартлар талаблари асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бозори, туризм соҳасининг ривожи, халқаро стандартлар бренди орқали маҳсулотларни экспорт ва импорт қилиш, экспорт маҳсулотларига қўйилган сифат ва хавфсизлик талаблари юзасидан фикр алмашилди.

?стеъмол маданияти, корхоналарга сифат сертификати бериш, экспортёр ишлаб чиқарувчиларга сертификатни расмийлаштириш, мувофиқликни баҳолаш бўйича ўқув семинарларини ташкил этиш ва ходимлар тайёрлашга оид масалалар муҳокама қилинди.

Онлайн мулоқот натижаларига кўра, халқаро стандартларни самарали жорий этиш ва мувофиқликни баҳолаш ишларини жадаллаштириш юзасидан “Йўл харитаси”ни тайёрлаш, соҳада кенг ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net