Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси вакиллари ушбу ҳудуддаги меҳнат мигрантлари ҳолидан хабар олди

04.08.2020 18:13

ВЛАД?ВОСТОК, 4 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси вакиллари Приморск ўлкасининг Михайловский туманидаги «Эста Констракшн» МЧЖга қарашли гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш заводининг қурилиш майдонида бўлиб, бу ерда ишлаётган 700 дан ортиқ ватандошимизнинг иш фаолияти ва яшаш шароити билан танишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Консулхона вакиллари иш берувчилар ва ватандошлар билан суҳбатлашди.

Дипломатлар меҳнат ва маиший шароитлари, умумий овқатланиш жойлари, коронавирус пандемияси даврида кўрилаётган соғлиқни сақлаш чоралари, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларига оид бошқа масалалар билан яқиндан танишди.

Мулоқот давомида ватандошларни қизиқтирган масалалар бўйича очиқ суҳбат бўлиб ўтди. Шунингдек, уларга ватанга қайтишни истаган юртдошларимиз учун режалаштирилган чартер рейсларини ташкил этиш тартиби тўғрисида маълумот берилди.

 Меҳнат мигрантларининг саволларга жавоб бериш доирасида Амур вилоятидаги «Renaissance Heavy Industries»  компанияси ва Россия Федерациясининг бошқа минтақаларида чет эллик ишчилар, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари иштирокида юз берган тартибсизликлар тўғрисида «безорилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилгани тўғрисида ахборот тақдим этилди.

Шу нуқтаи назардан, бундай зиддиятли вазиятларда қатнашмаслик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни кучайтириш, экстремизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи турли хил ҳаракатлар ва ташкилотларга қўшилмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Учрашувда сўзга чиққан Бош консулхона вакиллари ва бошқалар ватандошларни Россия Федерациясининг миграция ва бошқа қонунларига риоя қилиш, маҳаллий урф-одатлар ҳамда анъаналарни ҳурмат қилиш, ўзбек халқининг бой маданиятини тарғиб қилишга ҳисса қўшишга чақирди.

Шу билан бирга, ватандошларни қизиқтирган консуллик ва ҳуқуқий мавзуга оид саволларга батафсил жавоб берилди. ?штирокчиларга доимий алоқада бўлиш учун Бош консулхонанинг телефон рақамлари тақдим этилди.

Маълумот учун: Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонасининг консуллик округи Россия Федерациясининг Узоқ Шарқ федерал округини (Амур вилояти, Яҳудий автоном вилояти, Камчатка ҳудуди, Магадан вилояти, Приморский ўлкаси, Саха Республикаси - Ёқутистон, Сахалин вилояти, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи) ўз ичига олади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net