Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси: талабаларга ёрдам берилмоқда

25.05.2020 16:09

ТОШКЕНТ, 25 май. /«Дунё» АА/. Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб турган ўзбекистонлик талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги элчихонаси томонидан уларни зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасида амалий чоралар кўрилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ташқи ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.

Хусусан, Разумовский номидаги Россия технологик университети, «М?СиС» Миллий тадқиқот технологик университети, Россия давлат туризм ва хизматлар университети, Москва авиация институти, Москва давлат тиббиёт ва стоматология институти, Россия транспорт университети, Россия давлат нефть ва газ университети, Россия давлат халқлар дўстлиги университети, “Олий иқтисодиёт мактаби” Миллий тадқиқот университетида таълим олаётган мингдан ортиқ талабага озиқ-овқат етказиб берилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net