Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консуллиги ватандошларга камарбаста бўлмоқда

30.05.2020 11:29

ҚОЗОН (Россия), 30 май. /«Дунё» АА/. Россиянинг Волга федерал округи ҳудудида бўлган ва COVID-19 коронавируси билан касалланган Ўзбекистоннинг икки фуқаросига мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан  ёрдам кўрсатилди, жумладан улар молиявий қўллаб-қувватланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бош консулхона маълумотига кўра, коронавирус пандемияси пайтида ватандошларга ҳомийлик кўмаги орқали 705 минг рублдан ортиқ миқдорда молиявий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, ўзбек диаспораси ташкилотлари иштирокида хайрия акцияси ўтказилди. Акция давомида тўпланган озиқ-овқат маҳсулотлари 200 дан зиёд меҳнат муҳожири ва талабага етказиб берилди.

Давлатлараро чегараларнинг ёпиқлигини  инобатга олган ҳолда қийин вазиятда бўлган 73 нафар ватандошимиз турли корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, 17 май куни 263 нафар фуқароимиз Қозон аэропортидан «Uzbekistan Airways» АЖ чартер рейси билан Ватанга қайтди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net