Ўзбекистоннинг ?станбулдаги Бош консулхонаси юртдошларимиздан уларни ватанга авиарейслар орқали қайтишида ёрдам беришни ваъда қилган ш

06.08.2020 12:05

?СТАНБУЛ, 6 август. /«Дунё» АА/. Сешанба куни «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг навбатдаги чартер рейси билан карантин даврида кучайтирилган чекловлар сабабли ўз вақтида доимий яшаш жойига қайта олмаган 270 нафар фуқаромиз, шу жумладан, 5 нафар вояга етмаган бола Туркиядан Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг ?станбулдаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, баъзи йўловчиларнинг белгиланган вақтда аэропортга етиб келмагани сабабли 20 киши мазкур рейсдаги рўйхатга қўшимча тарзда киритилган. Бунда, асосан, ҳомиладор, кўп фарзандли ва бемор фуқароларга устуворлик берилди.

Шунингдек, ушбу парвозни ташкил қилиш жараёнида баъзи гуруҳлар томонидан чартер рейслар рўйхатига навбатсиз киритишни ваъда қилиб, Ўзбекистон фуқароларидан товламачилик йўли билан пул ундираётган ҳолатлар бўйича ахборот келиб тушган. Ўрганишлар натижасида товламачилар таклиф қилган билетларнинг чартер рейс билан ҳеч қандай боғлиқлиги йўқлиги маълум бўлган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Бош консулхона ходимлари Туркияда бўлиб турган ва Ватанга қайтишни режалаштираётган юртдошларимиздан муайян тўловлар эвазига Ўзбекистонга юборишни ваъда қилаётган шахслар ва фирибгарлик ҳолатлари бўйича маълумот беришни сўраб, мурожаат қилди.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ва ?станбулдаги Бош консулхонаси чартер рейслар учун йўловчилар рўйхатларини шакллантириш юзасидан ҳеч кимга ваколат бермагани яна бир бор таъкидланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net