Ўзбекистоннинг энг янги тарихи ва халқаро алоқалари ҳақида янги китоб нашр этилди

18.08.2020 18:05

ТОШКЕНТ, 18 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикасининг асосий миллий байрами – Мустақиллик куни арафасида тарих фанлари доктори, профессор Мирзоҳид Раҳимовнинг “Ўзбекистоннинг замонавий тарихи ва халқаро алоқалари” номли китоби чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Фанлар академияси матбуот хизмати маълумотига таяниб.

Асарда фанлараро ёндашувлар асосида ва кенг миқёсдаги мақолалардан фойдаланган ҳолда, замонавий тарихни ўрганиш, сиёсий тизимни такомиллаштириш, янги Ўзбекистонни ислоҳ қилиш, жаҳон сиёсатининг глобаллашуви шароитида Ўзбекистон Республикасининг икки ва кўп томонлама халқаро муносабатларини ривожлантириш ҳақида сўз юритилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net