Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида коронавирус қайд этилди

14.10.2020 10:11

ТОШКЕНТ, 14 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра,  14 октябрь соат 10:00 ҳолатида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 121 тага ортиб  61 минг  859 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Янги касалланиш ҳолатларининг, 64 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Наманган вилоятида, 11 нафари Сирдарё вилоятида, 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Самарқанд вилоятида,  5 нафари Хоразм вилоятида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 58 минг 763 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 минг 584 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net