Ўзбекистонлик зиёратчилар учун Маккада яна бир муҳим қулайлик яратилди

06.02.2020 10:33

ТОШКЕНТ, 6 февраль. /“Дунё” АА/. Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан умра зиёратини адо этмоқчи бўлган юртдошларимиз учун кенг имконият ва қулайликлар яратилмоқда. Хизматлар сифати йил сайин яхшиланмоқда. Айни пайтда навбатлар борасида қўйилган чеклов (квота) бекор қилиниб, кунига иккита авиақатнов орқали қарийб 500 нафарга яқин юртдошимиз умра сафарига жўнаб кетмоқда. Яқин келажакда учинчи рейсни йўлга қўйиш бўйича ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хабарда айтилишича, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутасаддилари ташаббуси билан Макка шаҳридаги “Al Kiswah Towers” меҳмонхонасида ўзбекистонлик зиёратчилар учун яна бир қулайлик амалга оширилди. Меҳмонхона ошхонасида 100-150 кишига мўлжалланган янги қаҳвахона ташкил этилди. Аҳамиятли жиҳати шундаки, қаҳвахона зиёратчиларимизга бепул хизмат кўрсатади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net