Ўзбекистонлик ёш олим учта халқаро арбитраж марказлари арбитри рўйхатига киритилди

26.02.2020 11:49

ТОШКЕНТ, 26 февраль. /«Дунё» АА/. Тошкент давлат юридик университети проректори, юридик фанлари доктори ?сломбек Рустамбеков  дунёдаги машҳур учта халқаро арбитраж марказлари арбитри рўйхатига киритилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Адлия вазирлиги манбасига таяниб.

Жумладан, юртдошимиз Гонконг халқаро арбитраж маркази (HKIAC), Куала-Лумпурдаги Осиё халқаро арбитраж маркази (AIAC) (Малайзия) арбитри ҳамда Вена халқаро арбитраж маркази (VIAC) (Австрия) томонидан тавсия этиладиган мутахассислар рўйхатига киритилди.

Шунингдек, у Халқаро арбитрлар институти (CIArb), Ҳамжамият ҳуқуқшунослар ассоциацияси (CLA) (Буюк Британия) ва Тижорат арбитражи халқаро ассоциацияси (ICCA) (Нидерландия) аъзоси бўлди.

Таъкидлаш жоиз, ?сломбек Рустамбеков «Халқаро тижорат арбитражи» ўқув дастури ва ушбу фан бўйича мамлакатимизда нашр этилган биринчи дарслик муаллифидир. Унинг муаллифлиги остида халқаро арбитраж ва медиация масалаларига бағишланган бир қатор ўқув қўлланма ва илмий нашрлар эълон қилинган.

Мамлакатимиз ёш олимларининг бундай натижалари юртимизда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар натижаси бўлиб, мавжуд салоҳият, халқаро миқёсга чиқиш ва эътирофга сазовор бўлиш имкониятини тўлиқ намоён қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net