Ўзбекистонлик уч нафар ўқувчи хорижнинг нуфузли университетларидан грант ютиб олди

11.02.2021 10:04

ТОШКЕНТ, 11 февраль. /«Дунё» АА/. Наманганлик  уч нафар ўқувчи - Ҳамидулло Абдураҳмонов, Жўрабек Самиев ва Нодирбек Маҳмудов  хорижнинг нуфузли университетларидан грант ютиб олди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Халқ таълими вазирлиги малумотига таяниб.

Чуст туманидаги 64-умумтаълим мактаб ўқувчиси Ҳамидулло Абдураҳмонов IELTS дан 7,5 баллни қўлга киритиб, АҚШнинг Webster университетидан 16 минг доллар,  Clarkson университетидан 35 минг доллар, Purude университетидан 20 минг доллар миқдордаги грантларни ютиб олди.

Тумандаги 19-Д?М?нинг 11-синф ўқувчиси Жўрабек Самиев ҳам шундай муваффақиятга эришган ўқувчилардан. Айни пайтда у АҚШнинг Миссури штати, Сент-Луис шаҳридаги Webster университетининг иқтисодиёт йўналишига талабаликка қабул қилинди. Шу билан бирга университетда ўқиш учун йилига 19 минг доллар миқдоридаги грант соҳибига айланди.

74-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Нодирбек Маҳмудов эса Флорида университетида таълим олиш учун 40 минг доллар миқдоридаги грантни  қўлга киритди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net