ҚАШҚАДАРЁ, 13 февраль. /«Дунё» АА/. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 3-босқич талабаси Севара Баротова Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ментал арифметика бўйича ўтказилган «Caspian Cup – 2020» халқаро мусобақасида иштирок этиб, инструкторлар ўртасида ғолиб деб топилди, дея хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур халқаро мусобақада Буюк Британия, Швейцария, Россия, Украина, Ўзбекистон ва Озарбайжондан турли ёш тоифаларида 300 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашиб, ҳамюртимиз фахрли 1-ўринни қўлга киритди.