Ўзбекистонлик бир гуруҳ шифокорлар кўмак учун Тожикистонга йўл олди

08.05.2020 15:39

ТОШКЕНТ, 8 май. /“Дунё” АА/. Коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволашда катта тажриба ва малакага эга бир гуруҳ шифокорларимиз Тожикистон Республикасига йўл олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов инфекцияга қарши курашда мамлакатимизда чин маънода жасорат кўрсатган малакали мутахассисларни ?слом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан кузатиб қўйди.

?кки мамлакат ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик самараси ўлароқ Тожикистонга йўл олган шифокорларимиз Covid-19нинг олдини олиш, уни назорат қилиш ва даволашни ташкил этишда тожикистонлик тиббиёт ходимларига яқиндан кўмаклашади.

Дўст ва яқин қўшнимиз Тожикистон Республикасига йўл олган тиббиёт гуруҳи таркибига анестезиолог-реаниматолог, пульмонолог, эпидемиолог, инфекционист, вирусолог, ҳамшира каби коронавирусга чалинган беморларни даволашда катта тажриба тўплаган малакали тиббиёт ходимлари жам бўлган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net