Ўзбекистондаги ислоҳотлар – хорижий экспертлар нигоҳида

19.05.2020 10:44

ТEЛЬ-АВ?В, 18 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистондаги ислоҳотлар халқаро экспертлар ҳамжамияти вакилларининг диққат марказида бўлиб келмоқда. “Дунё” АА мухбири исроиллик мутахассислар билан суҳбатда уларнинг мамлакатимиздаги ўзгаришлар ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

Зев ЛЕВ?Н, Қуддусда жойлашган Яҳудий университетининг Трумен номидаги Тинчлик тадқиқот институти Марказий Осиё бўлими бошлиғи:

– Бу йилги Давлат дастури доирасида мамлакатда илм-фан, таълим ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилгани Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар бўйича Ўзбекистон раҳбариятининг сиёсати изчил давом эттирилишини яна бир бор тасдиқлади. Президент Шавкат Мирзиёев олдинга интилиб, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда ислоҳотларни давом эттирмоқда. Ушбу сиёсат яхлит ва кўп қиррали хусусият касб этмоқда. Ўйлайманки, ташқи сиёсат, иқтисодиёт ва жамиятни ҳар томонлама ислоҳ қилиш кутилган натижаларга эришиш имконини беради.

Маркиел ФОЗ?ЛОВ, «Сўғдиёна» журнали муҳаррири:

– Ўзбекистон – бағрикенглик анъаналари чуқур илдиз отган кўп миллатли мамлакат. Бу ерда турли миллат ва дин вакиллари дўст, ҳамжиҳат ҳаёт кечиради. Ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ва меҳнатсеварлиги бутун дунёга маълум. Шуни таъкидлаш жоиз, Бухоро яҳудийлари ўзбек заминига нисбатан чексиз ҳурматларини сақлаб қолишган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Республикада миллатлараро муносабатлар бўйича қўмита тузилган. Ўзбекистон очиқ эшиклар сиёсатини олиб бормоқда. Кўпгина мамлакатлар фуқаролари учун кириш визалари бекор қилинди. Яратилган имконият доирасида ?сроил фуқаролари ҳам ўзларининг биринчи ватанлари – Ўзбекистонга визасиз бориб-келишлари мумкин. Бунинг учун Ўзбекистон раҳбариятига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net