Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисасини ички ишлар органлари ходимисиз расмийлаштириш — европротокол тартиби белгиланмоқда

20.01.2021 10:51

ТОШКЕНТ, 20 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишга доир қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламентнинг қуйи палатаси маълумотига кўра, амалдаги қонунчиликда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда йўл патруль хизмати инспектори чақирилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилади, тиббий наркологик текширувдан ўтказилади ва суғурталовчига хабар берилади. Ушбу ҳаракатларни амалга ошириш учун ўртача 30-50 кун сарфланади.

Қонунга киритилаётган янги нормалар билан йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги билдиришнома тузиш орқали тан жароҳати билан боғлиқ бўлмаган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими иштирокисиз расмийлаштириш бўйича соддалаштирилган тартибни белгилаш назарда тутиляпти.

Лойиҳага кўра, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда иштирокчилар ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимисиз билдиришнома тўлдириб, тиббий наркологик текширувдан ўтади ва транспорт воситаларини техник шикастини баҳолаш экспертизасидан ўтказиб, 3 кун ичида суғурталовчига ариза тақдим этади. Суғурталовчи ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, 15 кун ичида товон тўлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади

Лойиҳа билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги – йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги билдиришнома расмийлаштириш муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод этиш нормаси ҳамда “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонунга йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги билдиришнома деган тушунча киритилмоқда.

 ?штирокчилар жароҳати билан боғлиқ бўлмаган йўл-транспорт ҳодисаларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходими иштирокисиз расмийлаштириш тартиби хорижий малакатлар Россия, Беларусь, Украина, Франция ва Белгия каби давлатларда амал қилишини таъкидладилар.

Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходими иштирокисиз расмийлаштириш тартибини (Европротокол) жорий этиш йўл-транспорт ҳодисаларини кўриб чиқишда сифат даражасини ошириш ҳамда автомобиль йўлларида тирбандликларни олдини олишда самара беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net