Ўзбекистонда яна бир диний ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилди

22.07.2020 16:16

ТОШКЕНТ, 22 июль. /«Дунё» АА/. Фарғона шаҳар адлия бошқармаси томонидан навбатдаги ташкилот – Фарғона шаҳрида жойлашган Новоапостол черкови 216-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё»  АА мухбири Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати манбасига асосланиб.

Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва конфессиялараро дўстликни мустаҳкамлаш масаласига тинчлик, тотувлик ва барқарорликни қарор топтиришнинг муҳим омили сифатида қаралади.

Юртимизда фаолият олиб бораётган барча конфессия вакилларига бир хилда эътибор қаратиб келинаётгани ҳам фикримизга мисол бўла олади. Конфессияларга тааллуқли бўлган янги диний ташкилотларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши мазкур конфессияларга мансуб фуқароларнинг диний эҳтиёжларини ўрганиш асосида амалга оширилмоқда.

Маълумот ўрнида, Конституциямизда ва қонунларда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари миллати, тили ва динидан қатъи назар тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга экани мустаҳкамлаб қўйилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net