Ўзбекистонда яна 25 кишида коронавирус аниқланди

30.05.2020 11:29

ТОШКЕНТ, 30 май. /«Дунё» АА/. 2020 йил 30 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 25 та ортиб, 3513 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

  Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Тошкент шаҳри, 4 нафари Самарқанд вилояти, 2 нафари эса Наманган вилоятидан, жами 8 нафар аҳоли орасида қайд этилди.  13 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган бўлса, 27 май куни 2 нафар Россиядан, 28 май куни 1 нафар Қозоғистон ва яна 1 нафари Сирдарё вилоятиги “Гулистон” чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда 2728 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

 771 нафар беморга эса шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 7 нафари оғир аҳволда, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net