Ўзбекистонда ўтган бир сутка давомида 319 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

14.10.2020 10:10

ТОШКЕНТ, 14 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Cоғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига кўра, 13 октябрь куни мамлакатимизда 319 кишида коронавирус аниқланган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент,  Сурхондарё, Сирдарё,   Самарқанд, Наманган, Навоий, Қашқадарё, Андижон, Жиззах вилоятларида 336 нафар бемор тузалди.

Шу билан бирга, коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 511 нафарга етди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 61 738 нафар бемордан 58 763 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 464 нафар бемордан 319 нафари оғир, 106 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net