Ўзбекистонда ўтган бир сутка давомида 182 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди

27.11.2020 13:17

ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. 26 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 182 тага ортиб, касалланганларнинг умумий сони 72 минг 409 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб.  

Шунингдек, кеча 193 киши ушбу касалликдан фориғ бўлган. Айни пайтда юртимизда жами 69 минг 670 нафар бемор коронавирусдан соғайган.

Ҳозир мамлакатимизда 2 минг 132 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net