Ўзбекистонда транспорт воситаларининг айрим маҳаллий қатновлари тикланди

18.05.2020 10:32

ТОШКЕНТ, 18 май. /«Дунё» АА/. Бугун, 18 май кунидан эътиборан Ўзбекистонда транспорт воситаларининг айрим маҳаллий қатновлари тикланади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Транспорт вазирлиги манбасига асосланиб.

Жумладан,Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновлар (бориш ва қайтиш) тикланди.

Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига «Афросиёб» тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатнови (бориш ва қайтиш) қайта йўлга қўйилди.

Бунда авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси томонидан Карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланган.

Мазкур вақтинчалик тартиб талабларини бузиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

Шунингдек, шахсий автомобилларда қуйидаги тартибда ҳаракатланиш мумкин:

- «яшил» тоифадаги ҳудудларда – Республика махсус комиссияси йиғилишининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон баёни билан автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилган;

- «сариқ» тоифадаги ҳудудларда –  соат 06.00 дан – 22.00 га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланиши мумкин. Бунда автотранспорт воситаларининг салонида 4 кишидан ортиқ йўловчи бўлмаслиги лозим;

- «қизил» тоифадаги ҳудудларда –  автотранспорт воситалари махсус рухсатномасиз (стикерсиз) фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиши учун ҳаракатланишлари мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net