Ўзбекистонда сўнгги 11 соатда инфекцияга чалиниш ҳолати қайд этилмади

05.05.2020 14:39

ТОШКЕНТ, 5 май. /“Дунё” АА/. Жорий йилнинг 4 май соат 23:00дан бугун, 5 май соат 10:00 ҳолатига кўра, яъни ўтган 11 соат ичида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилмади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига асосланиб.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2 минг 189 тани ташкил қилиб, соғайганлар 1 минг 405 нафарга етди. Вафот этганлардан ташқари, ҳозирги кунда 774 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда қаторасига сўнгги 14 кун давомида COVID-19 инфекциясидан соғайганлар касалланганлар сонидан ортди, фақат ўнинчи куни икки ҳолатда ушбу кўрсаткич тенглашган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net