ТОШКЕНТ, 9 декабрь. /«Дунё» АА/. 8 декабрь куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 146 тага ортиб, касалланганларнинг умумий сони 74 минг 352 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб.
Шунингдек, кеча 127 киши ушбу касалликдан фориғ бўлган. Айни пайтда юртимизда жами 71 минг 609 нафар бемор коронавирусдан соғайган.
Ҳозир мамлакатимизда 2 минг 132 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.