Ўзбекистонда «Саломатлик» ордени таъсис этилди

27.05.2020 10:05

ТОШКЕНТ, 27 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти “Саломатлик” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади, деб хабар бермоқда “Дунё”АА мухбири Адлия вазирлиги манбасига асосланиб.

Қонун билан “Саломатлик” ордени таъсис этилди ҳамда орден тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, “Саломатлик” ордени билан Ўзбекистон фуқаролари мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ҳамда ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланади.

Орден билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.

“Саломатлик” ордени икки даражадан иборат бўлади.

Мукофотлаш аввал II даражали орден, орадан камида 3 йил ўтганидан кейин I даражали орден билан тақдирлаш тарзида амалга оширилади.

I даражали “Саломатлик” ордени билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 30 баравари миқдорида, II даражали “Саломатлик” ордени билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 25 баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти олади.

I ва II даражали “Саломатлик” ордени билан мукофотланган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланадиган имтиёзлардан фойдаланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net