Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилаётган эътибор таҳсинга лойиқ – Герхард Лютмер

11.05.2020 12:23

БЕРЛ?Н, 11 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент шаҳри Чилонзор туманида ?ккинчи перинатал марказининг барпо этилиши маҳаллий ва хорижий соҳа мутахассислари, кенг жамоатлик томонидан юксак баҳоланмоқда.

Жумладан, Германиядаги «Kinder Sollen Sehen e.V.» гуманитар ташкилоти раҳбари Герхард ЛЮТМЕР «Дунё» АА мухбири билан суҳбатда мазкур марказнинг болалар соғлигини асрашдаги ўрни хусусида фикр билдирди.

– Ўзбекистонда кўп бор бўлганман, бу ўлканинг ўзига хос жозибаси, халқи табиатидаги бағрикенглик, меҳмондўстлик мени мафтун этган. Кейинги йилларда мамлакатда турли соҳаларда, жумладан, тиббиёт йўналишида, айниқса аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни Тошкент шаҳрида қурилган, замонавий жиҳозланган перинатал марказига ташриф буюриб, у ерда яратилган шароит билан танишди, онлайн поликлиника дастури орқали шифокорлар билан мулоқот қилди.

Давлат раҳбари томонидан ушбу соҳага қаратилаётган эътибор бизни Ўзбекистон билан мавжуд алоқаларни янада ривожлантиришга ундамоқда.

«Kinder Sollen Sehen e.V.» ташкилотимиз, асосан, болалар клиникаларига, кўзи ожиз болалар таълим масканларига ёрдам кўрсатади.

Бир неча йилдан буён Тошкент шаҳридаги Республика перинатал маркази, Чирчиқ шаҳридаги Тошкент вилояти перинатал маркази ва Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги ?хтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернати билан яқин ҳамкорлик қилиб, уларга кўмак беряпмиз.

Жумладан, ўтган давр мобайнида ушбу перинатал марказларига инсонпарварлик ёрдами сифатида «LED Brillen-Ophthalmoskop», «Haag-Streit-Compact Touch A/B Mode» каби замонавий тиббий жиҳозларни тақдим этдик. Ўзбекистонлик мутахассисларни Германияда бепул малака оширишларини ташкил қилдик. Шунингдек, ?хтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернати учун доимий равишда ўқув қуроллари ва қўлланмалар етказиб беряпмиз.

Ўзбекистон билан ҳамкорлик тажрибаларимиздан келиб чиқиб, Тошкент шаҳрида янги очилган перинатал маркази билан ҳам алоқа ўрнатишга, уларни зарур тиббий ускуналар билан таъминлашга кўмаклашиш истагидамиз. Бундан ташқари марказ мутахассисларини Германияда малака оширишларини ташкил этиш, немис шифокорлари билан онлайн мулоқотлар ўтказишга ўз ёрдамимизни таклиф қиламиз.

Ушбу фаолият орқали халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга, Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида белгиланган чора-тадбирлар, ислоҳотларни амалга оширишда ўз ҳиссамизни қўшишни мақсад қилганмиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net