Ўзбекистонда мобил алоқа интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида юқорилади

17.09.2020 14:39

ТОШКЕНТ, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. «Ookla» компаниясининг “Speedtest.net” хизмати 2020 йил август ойи бўйича янги маълумотларни эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотига асосланиб.

Ўзбекистон “Speedtest Global Index” мобил алоқа ?нтернет тезлиги жаҳон рейтингида 2 та поғонага кўтарилди.

Аниқланган ?нтернет тезлиги бўйича Ўзбекистон ҳозирги кунда 174 та давлат ичида 97-ўринни эгалламоқда. Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда 2019 йил август ҳолатига кўра, юклаш бўйича аниқланган ?нтернет тезлиги 1,5 баравар ўсиш кўрсаткичларини қайд этди –  19,49 Мбит/с. дан 29,80 Мбит/с. гача.

Мобил интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон ижобий натижаларни кўрсатди. Ҳозирги кунда мамлакатимиз 125-ўринни эгаллаб, 2020 йил август ҳолатига кўра, иккита поғонага юқорилади.

Маълумот ўрнида, ?рландиянинг «Ookla» компанияси ?нтернет тармоқлари, илова ва технологияларини синов ҳамда тестдан ўтказувчи дунёдаги етакчи компаниялардан бири. “Speedtest” порталида ҳар йили фойдаланувчилар томонидан 10 миллиондан ортиқ тест ўтказилади. Ҳозирги ҳолатига кўра, умумжаҳон фойдаланувчилари томонидан “Speedtest” порталида 28,2 миллиарддан ортиқ тест ўтказилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net