Ўзбекистонда “Меҳр-саховат” кўкрак нишони таъсис этилди

27.05.2020 10:06

ТОШКЕНТ, 27 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё”АА мухбири Адлия вазирлиги манбасига асосланиб.

Фармон билан “Меҳр-саховат” кўкрак нишони таъсис этилди ва кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқаролари коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатгани, шунингдек беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлгани, бошқа шу каби ташаббускорлик ва фаоллик учун мукофотланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net