Ўзбекистонда масжидлар сони 2 минг 80 тага етди

25.01.2021 14:33

ТОШКЕНТ,  25 январь. /«Дунё» АА/. Дин ишлари бўйича қўмита маълумотига кўра, Ўзбекистонда масжидлар сони яна биттага ортиб, 2080 тага етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жумладан, бугун Қорақалпоғистон адлия вазирлиги томонидан «Муҳаммад Бахий ийшан» масжиди рўйхатдан ўтказилди. Масжиднинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди.

Айни пайтда Қорақалпоғистон масжидлар сони 52 тани ташкил қилмоқда.

Таъкидлаш керакки, мамлакатимизда фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан, Ўзбекистонда барча  дин вакилларига ўз ибодатларини эмин-эркин амалга ошириши учун барча ҳуқуқий асослар ва шароитлар яратилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net