Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашда ислоҳотлар: ютуқлар ва устувор жиҳатлар

09.12.2020 13:16

ТОШКЕНТ, 9 декабрь. /«Дунё» АА/. 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Тошкентда «Ўзбекистонда коррупцияга қарши ислоҳотлар: ютуқлар ва устувор жиҳатлар» мавзусидаги халқаро форумда ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухири.

Форум Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистонда самарали, ҳисобдор ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш» қўшма лойиҳасининг молиявий ва техник кўмагида ташкил этилди. 

Тадбирда Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда бошқа қатор вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ вакиллари ва халқаро экспертлар иштирок этди. 

Форумда иштирокчилар жорий йилда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва комплекс фаолиятнинг боришини муҳокама қилди. Бу борадаги ютуқ ва камчиликлар, шунингдек халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди. 

Сессиялар давомида шунингдек, давлат органлари фаолиятига коррупцияга қарши курашишни интеграция қилиш, мамлакатимизда самарали, шаффоф ва ҳисобдор бошқарув институтларини шакллантириш, давлат органлари фаолиятига коррупцияга қарши «комплаенс назорат» тизимини жорий этишни кенгайтириш ҳақида тўхталди.

Анжуманда ISO 37001 га мувофиқ коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий менежмент тизимларини сертификатлаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берилди. 

Коррупцияга қарши курашда Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар самара бераётгани таъкидланди. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net