Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 3523 нафарга етди

30.05.2020 11:31

ТОШКЕНТ, 30 май. /«Дунё» АА/. 2020 йил 30 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 тага ортиб, 3523 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

  Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасидан, яна 1 нафари эса Карантин марказидаги хориждан келган фуқаролар орасидан аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда 2783  нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тўлиқ соғайган.  726 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net