Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 16 минг 429 тага етди

19.07.2020 09:39

ТОШКEНТ, 19 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда 19 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 минг 429 (+243) тага етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими манбасига асосланиб.

Янги касалланиш билан боғлиқ 45 ҳолат Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 77 таси Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 36 таси Андижон вилоятида, 22 таси Наманган вилоятида, 18 таси Тошкент вилоятида, 17 таси Бухоро вилоятида, 15 таси Сирдарё вилоятида, 9 таси Самарқанд вилоятида, 3 таси Сурхондарё вилоятида ҳамда 1 таси Жиззах вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган 9 минг 127 нафар фуқаро (56 фоиз) дарддан фориғ бўлди.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда 7 минг 218 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 72 нафари оғир, 21 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net