Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 12 минг 706 нафарга етди

12.07.2020 10:27

ТОШКЕНТ, 12 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда 12 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12 минг 706 (+193) нафарга етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 67 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 25 нафари Наманган вилоятида (шундан 17 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида), 17 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган 7 минг 723 нафар фуқаро дарддан соғайди.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда 4 минг 925 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 45 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net