Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 11 тага ортди

19.05.2020 10:43

ТОШКЕНТ, 19 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда 2020 йил 19 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 тага ортиб, 2 минг 802 тага етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Қайд этилган янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари хориждан келганларда (улардан 7 нафари Россиядан келган ва 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) ҳамда 1 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган. 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтга қадар юртимизда 2 минг 314 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро бутунлай соғайган, 475 нафар бемор эса даволанишда давом этмоқда. Улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net