Ўзбекистонда коронавирус қайд этилган шахслар сони 2825 тага етди

19.05.2020 10:45

ТОШКЕНТ, 19 май. /«Дунё» АА/. Бугун, 19 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 тага ортиб, 2825 нафарни ташкил қилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Янгидан касаллиги тасдиқланган беморларнинг барчаси хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланди. Уларнинг 18 нафари 14 май куни чартер рейс билан Санкт-Петербургдан келган бўлса, қолган 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда мамлакатимизнинг 9 ҳудудидаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларида 474 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 6 нафарининг аҳволи оғир. Коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар эса 2338 нафарни ташкил этмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net