Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 17 нафарга кўпайди

24.05.2020 16:23

ТОШКЕНТ, 24 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 17 нафарга кўпайди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг маълум қилишича, 2020 йил 24 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 минг 132 (+17) тани ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари Навоий вилоятида, 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аниқланди.

Айни пайтда юртимизда 2 мин 532 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро дарддан бутунлай соғайди. Ҳозирги кунда мамлакатимизда 587 нафар беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net