Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 тага ортди

27.05.2020 10:15

ТОШКЕНТ, 27 май. /«Дунё» АА/. 2020 йил 27 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 тага ортиб,  3 минг 333 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 31 нафари Навоий вилоятидан, 6 нафари Тошкент вилоятидан, 4 нафари Тошкент шаҳридан ҳамда 2 нафари Наманган вилоятидан. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун гумонланиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 2 минг 636 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро бутунлай соғайган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда мамлакатимизда 683 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net