Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 3 минг 164 нафарга етди

24.05.2020 16:24

ТОШКЕНТ, 24 май. /«Дунё» АА/. 2020 йил 24 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 минг 164 (+14) нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими манбасига асосланиб.

 Янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари Самарқанд вилоятида, 2 нафари Тошкент вилоятида, 4 нафари эса Карантин марказида (Қозон – Тошкент йўналишидаги чартер рейс билан келган ва карантинга олинган) аниқланди.

 Айни пайтда юртимизда 2 минг 565 (+33) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро бутунлай соғайди.

 Аввал хабар қилганимиздек, соғайганларнинг 13 нафари Тошкент шаҳридан, 12 нафари Самарқанд вилоятидан ҳамда 8 нафари Навоий вилоятидан.

 Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 586 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net